Қозоғистонда 260 дан ортиқ янги IT-компаниялар ташкил этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистонда ташкил этилган янги IT-компаниялар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Астана халқаро молия маркази» салоҳиятидан максимал даражада фойдаланилмоқда. Йил бошидан буён у ерда 66 та янги хорижий компания рўйхатга олиниб, 1,2 миллиард доллар жалб этилди», - деди Асқар Мамин Nur Otan партияси сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида ахборот хавфсизлиги, онлайн таълим, сунъий йўлдош мониторинги тизимлари, стриминг ва бошқа йўналишларда 262 та янги IT-компания ташкил этилган.

«Дастурнинг «Ҳисобдор давлат ва масъул фуқаролар» тўртинчи йўналиши доирасида давлат аппарати фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича 38 та чора-тадбирлар амалга оширилди. Барча марказий ва маҳаллий давлат органлари уланган «Электрон Мурожаат» ахборот тизими ишга туширилди», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар