Қозоғистонда 25 минг км йўл таъмирланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил якунларига кўра, маҳаллий йўлларнинг сифат даражаси 71 фоизга етказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда республикамизда йўлларнинг 4 минг километрдан ортиқ қисми таъмирланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадда жами 350 лойиҳа амалга оширилади. Шу орқали яхши ва яроқли йўллар кўрсатгичи 75 фоизга етказилади», - деб маълум қилди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги.

Таъкидлаш жоизки, яқин 5 йил ичида Қозоғистонда 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нұрлы жол» дастури доирасида жами 25 минг км йўл таъмирланиши режалаштирилган. Бу йўлларнинг сифат даражасини 95 фоизга етказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Нұрлы жол» дастурига кўра, яқин беш йил ичида юртимиз бўйлаб республика аҳамиятига эга 10 минг км қурилади ва реконструкция қилинишини хабар қилгандик.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар