Қозоғистонда 24 та ветеринария лабораторияси ПЗР-тест лабораториясига айлантирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ жойлардаги ветеринария лабораториялари биноларини COVID-19 вирусини аниқлайдиган ПЗР-тест синовларини ўтказиш учун вақтинча Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширади. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Тиббий ва ветеринария лабораториялари бутун дунёда тенг ҳуқуққа эга. Шунинг учун ветеринария ва тиббиёт соҳасидаги халқаро ташкилотлар, пандемия даврида коронавирус инфекциясига қарши курашда ветеринария лабораторияларидан фойдаланишни тавсия этадилар.

«Шу муносабат билан, мамлакатда ПЗР тест синовини ўтказиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 1 августдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистоннинг 11 вилоятида жойлашган 24 ветеринария лабораториясининг махсус биносини фойдалана бошлайди. Барча тест ўринлари лабораториянинг иккинчи қаватида жойлашган бўлади», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, кўчма ветеринария лабораторияси диагностик тестларни ўтказиш учун чекка овул жойларида қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин ҳудудлардаги вазиятни тартибга солиш учун ветеринария хизматлари лабораторияларининг имкониятларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар