Қозоғистонда 23 майдан чекка ҳудудларга тиббий поездлар қатнайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 23 майдан республика ҳудудларидаги олис станциялар ва чекка қишлоқларда яшовчи аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади, дея хабар беради Kazinform «Қазақстан темір жолы» АЖ» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, шифокорлар олис станциялар ва чекка қишлоқларда яшовчи аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳамда консалтинг-диагностика ёрдамини кўрсатади.

Тиббий гуруҳга терапевт, педиатр, ЛОР, кардиолог, офтальмолог, стоматолог ва бошқа мутахассислар киради.

Поездлар 13000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади, Толтир, Афанасьево, Бегимбет, Никельтау каби узоқ станциялар ва бекатларга боради.

Жорий йилда 200 га яқин станция ва бекатларни қамраб олиш режалаштирилган.

«Тиббий поездлар» лойиҳасидан кўзланган мақсад фуқаролар саломатлиги ҳақида қайғуриш, мамлакатнинг чекка ҳудудлари аҳолисига бепул тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.


Сўнгги хабарлар