Қозоғистонда 212 319 нафар ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
20 Январь 11:12

Қозоғистонда 212 319 нафар ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича янгиланган маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга асосланиб.

19 январ ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини - 393 075 нафар ўсмир, 26 122 нафар ҳомиладор ва 67 176 нафар эмизикли аёллар олган. Иккинчи дозани: ўсмирлар - 212 319, ҳомиладор аёллар - 13 298, эмизикли аёллар - 36 635 олган.

Янгиликлар

Архив