+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт ишлаб чиқарилди

12 Апрель 18:36
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт ишлаб чиқарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт қазиб олинди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нефтни ташиш ва экспорт қилиш автоматлаштирилган тизим томонидан бошқарилади

«Биринчи чоракда нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми 21,1 млн тоннани ташкил этди, бу жорий йилнинг январь-март ойлари режасига нисбатан 100 фоизни ташкил этади. Хусусан, нефт ва газ саноатининг йирик компаниялари учун кўрсаткичлар қуйидагича: Тенгиз лойиҳасида белгиланган даврда 6,7 ​​млн тонна нефт қазиб олинди, бу ҳисобот ойлари режасининг 100 фоизини ташкил этди. Шимолий Каспий лойиҳаси - Қашағанда нефт қазиб олиш ҳажми 3,7 млн тоннани ташкил этди, январь-март ойлари режаси 100 фоизга бажарилди. Қорачағанак лойиҳасининг кўрсаткичлари 3,1 млн тоннани ташкил этди, бу жорий йилнинг уч ойидаги режадан 100 фоизга юқори», - деди Нурлан Ноғаев Ҳукумат йиғилиши пайтида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида 16,6 млн тонна нефт экспорт қилинган, жорий йилнинг январь-март ойлари режаси 100 фоизга бажарилган.

«ОПЕК + 2021 йил 1 апрелдаги йиғилишидан сўнг, май, июнь ва июль ойларида нефт қазиб олиш ҳажми кунига 6 минг баррелга босқичма-босқич оширилади», - деб таъкидлади Н.Ноғаев.

Таъкидлаш жоизки, биринчи чоракда 13,9 миллиард кубометр газ қазиб олинди, бу жорий йилнинг уч ойи режасининг 100 фоизини ташкил этади. Тижорат газининг ички истеъмол ҳажми 6,6 миллиард кубометрни ташкил этди, бу кўрсаткич жорий йилнинг январь-март ойлари режасига нисбатан 111,3 фоизга бажарилди. Экспорт қилинган газ ҳажми 2,1 миллиард кубометрни ташкил этди ва ҳисобот даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил қилади.


Муаллиф:Ақбота Кузекбай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив