Қозоғистонда 2030 йилга қадар энергетика соҳасига 15 миллиард доллар сармоя киритилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг электр энергетикаси соҳаси «фойдаланиш модели»дан «сармоявий модел»га ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Энергетика вазири ўринбосари Қайрат Раҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу мақсадга 2030 йилгача 15 миллиард доллар сармоя киритилади.

«Истеъмолнинг ўсиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистоннинг электр энергияси сектори «фойдаланиш модели»дан «сармоявий модел»га ўтишга дуч келди. Бу, аввало, янги қувватларни ишга туширишни ва мавжуд қувватларни янгилашни талаб қилади. 2030 йилга келиб ушбу мақсадга қўйилган сармояларнинг умумий ҳажми камида 15 миллиард долларни ташкил этади», - деди Қ. Раҳимов Марказий алоқа хизматида.

Вазир ўринбосари мавжуд станцияларнинг қувватини ошириш учун 2022-2026 йилларда 400 миллиард тенгедан кўпроқ сармоя киритиш режалаштирилган. Шу туфайли энергия ишлаб чиқариш қувватларининг қуввати 1 325 МВт га кўпаяди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар