Қозоғистонда 2030 йилга бориб талабга эга бўладиган ТОП-20 касб

None
ASTANА. Кazinform – Мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2030 йилга бориб талабга эга бўладиган касблар рўйхатини ишлаб чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бизнинг прогнозимизга кўра, Қозоғистонда 2030 йилгача ўрта ва паст малакали ишчиларга бўлган талаб сақланиб қолади. Уларнинг 56 фоизи қўриқчилар, сотувчилар, ҳайдовчилар ва бошқа соҳа ходимларидир», — деди вазирлик ҳузуридаги «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ бошқарувчи директори Александра Молчановская «Қозоғистон меҳнат бозори бўйича иккинчи миллий ҳисобот» онлайн-конференциясида.

Меҳнат ресурсларини ривожлантириш марказининг прогнозига кўра, Қозоғистонда 2030 йилга бориб талабга эга бўладиган ТОП-20 касблари қуйидагилардан иборат:

1. Бухгалтерлар;

2. Қўриқчилар ва коллекторлар;

3. Сотувчилар;

4. Мактабдаги оммавий фанлар ўқитувчилари;

5. Ҳайдовчилар;

6. Ўрта бўғиндаги тиббиёт ходимлари;

7. Мактаб гуманитар фанлар ўқитувчилари;

8. Тарбиячилар;

9. Фаррошлар;

10. Бошланғич синф ўқитувчилари;

11. Офис фаррошлари;

12. Сартарош;

13. Мактабдаги айрим фанлар ўқитувчилари:

14. Офис ходими;

15. Бозор ва кўча савдогарлари;

16. Бино қўриқчилари;

17. Ошпазлар;

18. Касбий бўлмаган ишчилар;

19. Фермерлар ва аралаш маҳсулот ишлаб чиқарувчилар;

20. Анъанавий усулда сабзавот етиштирувчи фермерлар ва ишчилар.

Муаллиф: Даулет Изтилеу
Сўнгги хабарлар