Қозоғистонда 2029 йилгача 1 миллиондан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади

None
ASTANА. Кazinform - Жорий йилда 143,5 минг хонадон фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қурилиш соҳасида биз мамлакатимиз фуқароларининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқдамиз. 2022 йил якунига кўра, мамлакатимизда 15,4 миллион квадрат метр уй-жой аҳолига топширилди. Бу 130 минг 600 га яқин хонадон деганидир», - деди Марат Қарабаев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Унга кўра, ўтган йили уй-жой қурилишига 2,9 триллион тенге сармоя киритилди. Бу 2021 йилга нисбатан 116,8 фоизга кўпдир.

«Жорий йилда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой ёки 143,5 минг хонадон фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг сайловолди дастурига кўра, 2029 йилгача 111 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши ҳисобига 1 миллиондан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар