Қозоғистонда 2029 йилгача 1 миллион қишлоқ ёшлари иш билан таъминланади

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали қишлоқ ёшларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ҳукумат мажлисида 2023-2029 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати концепцияси кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжат ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 7 та йўналишдан иборат.

«Бугунги кунда ёшларнинг 43,7 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади. Концепцияда қишлоқ ёшларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик орқали уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, касбий йўналтириш ишлари олиб борилмоқда. 2029 йилгача 1 миллион қишлоқ ёшларини иш билан таъминлаш, 1,5 миллион ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, ресурс марказлари орқали 3,8 миллион ёшларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш режалаштирилган», — деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Давлат раҳбарининг сиёсий ислоҳотлари доирасида тасдиқланган 30 фоизлик ёшлар учун квота ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга туртки бўлди.

– Шу боис мактаб ва талабалик давридан бошлаб, ўз-ўзини бошқариш, дебатларни ривожлантиришдан бошлаб, давлат органларининг жамоатчилик кенгашларида иштирок этишгача босқичма-босқич қарорлар қабул қилиш жараёнига ёшларни жалб этишни режалаштирганмиз. Натижада 2029 йилгача жамоат кенгашларидаги ёшлар квотаси 20 фоизга, ёш давлат хизматчилари сонини 25 фоизга ошириш, 2 миллион 200 минг нафар ёшларни волонтёрлик, хайрия ва экологик ташаббусларга жалб этиш кўзда тутилган», — деди Д. Қидирали.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар