Қозоғистонда 2026 йилгача геология соҳасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешевнинг маълум қилишича, мамлакатда геология соҳасини ривожлантиришнинг асосий механизмлари белгиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда давлат геология-қидирув ишларини фаоллаштириш зарурати пайдо бўлди. Шу билан бирга, 2020-2022 йилларда геологик тадқиқотлар учун давлатдан 25,8 миллиард тенге ажратилди. Халқаро тажрибага кўра, инвестор ресурслари тасдиқланган, истиқболли базага эга ва давлат томонидан молиялаштириладиган конларга сармоя киритишга тайёр. Бу борада Президент топшириқларини амалга оширишда геология соҳаси олдида қатор вазифалар турибди», — деди Серикқали Брекешев.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда геологик тадқиқотлар ҳажмини ошириш ва истиқболли ҳудудларни аниқлаш зарур.

«Иккинчидан, геологияни фан сифатида ривожлантириш, соҳа инфратузилмасига эътибор қаратиш лозим. Бу йўналишдаги ишлар «Қозоғистон халқи фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси доирасида «Геология саноатини ривожлантириш» йўналишида амалга оширилмоқда. Учинчидан, геология соҳасидаги ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизимига ўтказиш зарур. Тўртинчидан, бу соҳага инвестициялар жозибадорлигини ошириш, минерал-хомашё базасини кўпайтириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш зарур», - деди вазир.

Бундан ташқари, вазирлик раҳбари Қозоғистонда 2026 йилгача геология соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар