Қозоғистонда 2025 йилгача овул мактабларининг 95 фоизи модернизация қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача овул мактабларининг 95 фоизи модернизация қилинади. Бу ҳақда Сенат депутатлари саволига ҚР Бош вазири Асқар Мамин жавобан айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Овулда таълим сифатини ошириш мақсадида 2025 йилгача 5 мингта мактабни модернизация қилиш режалаштирилган. Бу овул мактабларининг 95 фоизини ташкил қилади. 2021 йилда 5 минг мактабдан 1015 таси, 2022 йилда 1003 мактаб, 2023 йилда 994 мактаб, 2024 йилда 994 мактаб, 2025 йилда 994 мактаб реконструкция қилинади. Жами 5000 та мактабни модернизация қилиш учун маҳаллий бюджетдан 51,4 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилган», - деди Бош вазир.

Унга кўра, овул мактабларини модернизация қилишда капитал ва жорий таъмирлаш, мактабларни ўқув хоналари, ўқув мебеллари билан жиҳозлаш, мактаб кутубхоналари ва ошхоналарини модернизация қилиш, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш кўзда тутилган.

«Таълим ва фан вазирлиги вилоятлар, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари ҳокимликлари билан биргаликда янги мактабларни қўшма молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда келгуси 5 йилда мактаб қурилишига бўлган эҳтиёжни батафсил таҳлил қилиб, 2021-2025 йилларга мўлжалланган 800 та мактаб қуриш режасини ишлаб чиқди», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар