Қозоғистонда 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади

None
ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2025 йилгача қайта ишлаш саноатида шакллантириладиган инвестиция лойиҳалари жамғармаси доирасида ёғочни қайта ишлаш саноатининг умумий қиймати 126,3 миллиард тенге бўлган 21 та лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Тахминан 1400 га яқин доимий иш ўрни яратилади», - деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари ўз жавобида.

Унга кўра, бугунги кунда мамлакатда ёғочни қайта ишлаш соҳасида 390 корхона фаолият юритмоқда.

Улар прессланган тахта, ламинатланган панел, фанер ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

«Умуман олганда, ёғочни қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошгани кузатилмоқда. Масалан, 2020 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 26,3 миллиард тенге, 2021 йилда 29,7 миллиард тенге, 2022 йилда 32,8 миллиард тенгени ташкил этди. 2022-йилда ёғочни қайта ишлаш саноатининг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2021 йилга нисбатан 3,5 баробар ошди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар