Қозоғистонда 2025 йилгача 62 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 28 март куни Нур-Султан шаҳрида Бош вазир Алихан Смаилов раислигида Инқирозга қарши чоралар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Қозоғистон Республикасининг қурилиш ва уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг дастлабки прогнозларига кўра, Қозоғистонда 2022-2025 йилларда 62 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши кутилмоқда. Шунингдек, 5 минг 201 та давлат объектида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шундан 2 минг 137 таси давлат маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.

Айни пайтда 286 та объектнинг қурилиши тўхтатилган. 84 та объектда ишларнинг тўхтатилишига нархларнинг ошиши сабаб бўлган бўлса, 202 та қурилиш бошқа сабабларга кўра (об-ҳаво шароити, мавсумий чекловлар ва бошқалар) тўхтатилган.

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаевнинг сўзларига кўра, ҳар бир объектдаги вазият таҳлил қилиниб, ишни қайта тиклаш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бош вазир, шунингдек, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига давлат қурилиши харажатларини камайтириш мақсадида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматини таҳлил қилишни топширди.


Сўнгги хабарлар