Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Қозоғистонда 2025 йилгача 5 та нефть -кимё заводи фойдаланишга топширилади

15 Октябрь 14:50

NUR-SULTAN. Kazinform - 2025 йилгача 5 та нефть -кимё заводи фойдаланишга топширилади. Бу объектлар қурилиши Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Қозоғистонликларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси доирасида таъминланмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, «нефть-кимё мажмуасини ривожлантириш» лойиҳаси йўналиши бўйича ташқи талабни қондириш учун йирик юқори технологияли нефть-кимё саноати жорий этилади.

Хусусан, 2025 йилга бориб 5 та нефть -кимё заводи фойдаланишга топширилади. Улар: полипропилен ишлаб чиқариш; бензин ва полипропилен учун қўшимчалар ишлаб чиқариш; метанол ишлаб чиқариш; полиэтилен терефталат ишлаб чиқариш; Қашаған кон хомашёси негизида газни қайта ишлаш заводи.

«Натижада, нефть -кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш 5 баробар, яъни 360 минг тоннадан 2 миллион тоннага ошади. Шунингдек, экспорт 9 баробар ошади (0,15 дан 1,4 миллиард AҚШ долларигача) «, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президентининг Фармони билан «Қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси тасдиқланган эди. Лойиҳа 5 та соҳадан иборат бўлиб, 6 та асосий вазифа ва 13 та кўрсаткични белгилайди.

Муаллиф: Марлан Жиенбай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар