+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистонда 2025 йилга келиб 13 та ГЭС қурилади

2 Февраль 18:39
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2025 йилга келиб 13 та ГЭС қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача 13 та гидроэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Маневр энергиясининг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, вазирлик мамлакатнинг жанубий минтақасида генерация манёврли режими билан ишлаб чиқарувчи генерация объектларни қуриш бўйича 4 та потенциал лойиҳани ишлаб чиқди. Умуман олганда, 2025 йилга қадар жанубий ҳудудда тахминан 1300 МВт газ генерация ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган. 2025 йил охирига қадар биз умумий қуввати тахминан 178 МВт бўлган 13 гидроэнергетика иншоотини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», - деди вазир.

Шунингдек, у жорий йилда қайта тикланадиган энергия манбаларининг, шу жумладан манёврли ГЭСнинг умумий қуввати бўйича ким ошди савдосини ўтказиш режалаштирилганлигини айтди.

«Умуман олганда, 2025 йилда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш улуши 6 фоизга етиши кутилмоқда», - деди Нурлан Ноғаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив