Қозоғистонда 2025 йилга қадар таълим грантлари сони 50 фоизга кўпаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилга қадар давлат таълими грантлари сони 50 фоизга кўпаяди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилга келиб, олий маълумот олиш учун ажратиладиган грантлар сони 50 фоизга кўпаяди. Ҳар йили ёш олимларга 1000 та грант ажратилади ва 500 қозоғистонлик олимлар дунёга машҳур тадқиқот марказларида стажировкадан ўтишлари мумкин. Президентнинг топшириғига биноан жорий йилнинг апрель ойида Узлуксиз таълим контсепцияси қабул қилинади», - деди Асқар Мамин.

Бош вазир Таълим ва фан вазирлиги таълим соҳасидаги миллий лойиҳаларни ишлаб чиқишда Елбасынинг, Давлат раҳбарининг ва «Nur Otan» партиясининг барча кўрсатмаларин бажарилишини таъминлаши кераклигини таъкидлади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар