+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

20 Апрель 13:26
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Nur Otan» партияси «Ўзгаришлар йўли: барчага муносиб ҳаёт!» дастурни амалга ошириш бўйича йўл харитасини амалга ошириш доирасида бизнинг олдимизга овул жойларда ҳаёт сифатини яхшилаш вазифаси қўйилган. Овул аҳолиси турмуш сифатини яхшилаш мақсадида, аввало, инфратузилмани модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2025 йилга қадар 27 минг км маҳаллий йўллар қурилади ва таъмирланади. Овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади», - деди Бош вазир.

Унинг таъкидлашича, агросаноат мажмуасида 845 та лойиҳа амалга оширилади ва 500 мингта иш ўрни яратилади. 7 та экотизим яратилади ва 350 минг фермер ва уй хўжаликлари жалб қилинади.

«Қабул қилинган чоралар овул аҳолиси даромадларини оширишга ёрдам беради. Овул аҳолисининг 100% сифатли ичимлик суви ва 60% табиий газ билан таъминланади. Соғлиқни сақлаш соҳасида беш йил давомида 1095 та объект таъмирланиб қурилади. Бу аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олинишини икки баравар оширади. 5 йил ичида 5000 мактаб модернизация қилинади ва 315 овул мактаби қурилади», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг айтишича, овул ўқувчиларига қўшимча таълим бериш ва шаҳар ва овул орасидаги фарқни камайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«748 та маданий ва 1719 та спорт иншоотлари таъмирланиб қурилади. Умуман олганда, 5 йил давомида овул жойларини ривожлантиришнинг аниқ режаси ишлаб чиқилган. 2021 йилнинг ўзида «Ауыл ел бесиги» лойиҳасини амалга ошириш учун 105 миллиард тенге ажратилди, 1,3 миллион аҳолиси бўлган 480 та овулни модернизация қилишга имкон беради. Беш йил давомида 800 миллиард тенге ажратилади. Йўл, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма яхшиланади. Бу 7 миллион овул аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Ушбу режанинг асосий мақсади ҳар бир овул аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашдир», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив