Қозоғистонда 2025 йилга бориб агросаноат соҳасига 4,4 триллион тенге сармоя киритилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2025 йилга бориб агросаноат соҳасига 4,4 триллион тенге сармоя киритилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил жаҳон қишлоқ хўжалиги учун оғир бўлди. Бунга узоқ давом этган пандемия ва ёмон об-ҳаво сабаб бўлди. Талабнинг тикланиши глобал озиқ-овқат инфляциясининг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг ноябр ойида озиқ-овқат нархлари индексининг ўсиши йиллик даражаси 27,3 фоизни ташкил этди. Буларнинг барчаси озиқ-овқат маҳсулотларига жаҳон талаби ва унинг нархи ошишига олиб келди», - деди Бош вазир.

Шу билан бирга, Бош вазир мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050-йилга бориб озиқ-овқатга бўлган талаб 70 фоизга ошишини айтди.

Умуман олганда, агросаноат соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 934 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Улар 2025 йилгача соҳага 4,4 триллион тенге инвестицияларни жалб қилади», — деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар