Қозоғистонда 2025 йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарлар ҳокимлари сайланади

None
ASTANA. Кazinform – мамлакатда сайловларни ўтказиш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайлови босқичма-босқич ташкил этилади. Ҳокимлар сайлови уч босқичда ўтказилади. 2023 йилда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг 25 фоизи, 2024 йилда 25 фоизи, 2025 йилда эса барча туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлов йўли билан тайинланади», — деди ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Шу билан бирга, вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, сайлов жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

«Бунда ижтимоий тармоқларда сайловолди ташвиқотини олиб боришга рухсат бериш, шунингдек, ҳудудий сайлов комиссиялари фаолиятини профессионаллаштириш, сайлов фондларига ихтиёрий хайрия маблағларининг энг юқори миқдорини белгилаш ва бошқа ўзгаришлар киради», - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда Президентнинг бир қатор ваколатларини чекловчи қонун қабул қилинган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар