Қозоғистонда 2024 йилдан бошлаб қишлоқ бюджетларига бир қатор қўшимча солиқлар ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон қишлоқ бюджетларининг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бюджет кодексига кўра, бюджет жараёнида вилоят бюджети билан туман аҳамиятидаги шаҳар, қишлоқ, шаҳарча, қишлоқ округлари бюджетлари ўртасидаги муносабатларга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, бюджетлараро муносабатлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви даражалари ўртасида функция ва ваколатларнинг аниқ чегараланишига, даромадлар ва харажатларнинг республика, вилоятлар бюджетлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахтлар, туманлар (вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар) бюджетлари, туман аҳамиятидаги шаҳарлар, қишлоқлар, посёлкалар, қишлоқ туманлари бюджетлари, шунингдек, бюджетлараро трансфертларни белгилаш усулларининг бирлиги ва шаффофлиги асосида тақсимланади», — деб ёзади ҚР Бош вазири Алихан Смаилов депутатга берган жавобида.

Шунингдек, у Экология кодексига мувофиқ атроф-муҳитга салбий таъсир учун тўловдан тушган маблағлар тўлиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига йўналтирилиши, уларнинг режаси ваколатли орган томонидан тасдиқланиши ва тўртинчи даражали бюджетга ўтказилмаслигини тушунтирди.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини мустаҳкамлаш тўртинчи даражали бюджетнинг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш билан давом этмоқда.

«Қишлоқ округи ҳокими мулкдорларнинг ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиши учун масъул эканини ҳисобга олиб, 2022 йилдан бошлаб ягона ер солиғи, ер участкаларидан фойдаланганлик учун тўлов, ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ва тўловлар ундирилади. Ер участкаларини ижарага бериш ҳуқуқини сотиш бюджетнинг тўртинчи даражасига ўтказилди. 2025 йилгача маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш концепциясига кўра, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда тўртинчи даражали бюджетнинг молиявий қарамлигини юқорироқ даражада камайтириш кўзда тутилган. Концепцияда 2024 йилдан бошлаб қишлоқ буджетларига қўшимча солиқ ва тўловлар (сув ресурсларидан фойдаланганлик учун йиғимлар; фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими; айрим турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялардан фойдаланганлик учун йиғимлар), фаолияти (алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш бўйича)ўтказилиши назарда тутилган, — ​​дея қўшимча қилди Бош вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар