+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Қозоғистонда 2024 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи икки баравар оширилади

15 Март 17:09
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2024 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи икки баравар оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўқитувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кенгашлар барча ҳудудларда очилган. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«2020 йилда барча даражадаги таълим соҳасида сифатли ўзгаришлар юз берди. Муваффақият ҳам, муваффақиятсизлик ҳам мавжуд. Биринчидан, «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун доирасида ўқитувчиларнинг меҳнат шароитлари яхшиланмоқда. Ўқитувчиларни ғайриоддий ишлардан ва кутилмаган ҳисоботлардан халос қилиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, барча ҳудудларда ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенгашлар очила бошлади. Бу йил биз ушбу ишни охиригача етказамиз», - деди Асхат Аймағамбетов.

Унинг айтишича, Президентнинг кўрсатмаси доирасида 2024 йилга қадар ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2 баравар кўпаяди.

«Ушбу қадамлар мактабларни тўлиқ кадрлар билан таъминлашга имкон беради. Яна бир муҳим жиҳат: ўқитувчиларни ишга қабул қилиш энди аниқ малака кўрсаткичларига мувофиқ танлов орқали амалга оширилади ва биз уларни электрон шаклга ўтказамиз. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб ўқитувчилик ихтисослиги бўйича биринчи ишга киришга даъвогарлар касбий маҳорат сертификатидан ўтказилмоқда. Яъни дипломга қўшимча равишда малака олиш вазифаси ҳам жорий этилади», - дея хулоса қилди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив