Қозоғистонда 2023 йилгача полициячиларнинг маошлари 90 фоизга ошади
8 Ноябрь 14:15

Қозоғистонда 2023 йилгача полициячиларнинг маошлари 90 фоизга ошади

NUR-SULTAN. Kazinform - 2023 йилгача ички ишлар органлари ходимларининг маоши 90 фоизга ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Мажилисдаги ҳукумат соатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Ходимларнинг ижтимоий ва моддий шароитларини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Бугунги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орасида полиция ходимларининг маоши жуда паст. Шу боис Президент топшириғига асосан 2019 йилдан бошлаб маошлар босқичма-босқич оширилмоқда», — деди вазир.

Унга кўра, 2023 йилгача ички ишлар органлари ходимларининг маошини 50 фоиздан 90 фоизга ошириш режалаштирилган.

«Шундай қилиб, сержантнинг маоши 81 минг тенгедан 140 минг тенгега, лейтенантнинг маоши 103 минг тенгедан 174 минг тенгега кўтарилади», — деди Ерлан Турғумбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив