Қозоғистонда 2023 йилгача кийик отиш ман қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилгача кийик отиш ман қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кийиклар сонини кўпайтириш ва уларни сақлаш мақсадида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитаси буйруғига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида 2023 йилгача кийик отиш ман қилинди», - дея маълум қилди қўмита матбуот котиби Сакен Дилдахмет .

Унинг айтишича, ушбу таклиф ҚР Фан ва таълим вазирлиги Фан қўмитасининг Зоология институти томонидан билдирилган. Биологик асос давлат экологик экспертизаси билан маъқулланган.

«Маълумки, Қозоғистонда 2015 йилда 150 мингдан зиёд кийик нобуд бўлганди. Аслида шу сабабли 2015 йилдан 2019 йил 31 декабригача кийик отиш тақиқланган. Энди жониворлар сонини янада кўпайтириш мақсадида ушбу муддат 2023 йилгача узайтирилди. Умуман олганда, кийик Қизил китобга киритилмаган. Қонун билан чекланмасдан, ушбу йўналишда фаол иш олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз кийиклар сонини 500 минггача етказишдир», - дейди Сакен Дилдахмет.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар