USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистонда 2023 йилда талаб юқори бўлган тиббиёт мутахассисликлари учун 2600 та грант ажратилади

2 Декабрь 14:32
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2023 йилда талаб юқори бўлган тиббиёт мутахассисликлари учун 2600 та грант ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021-2025 йилларга мўлжалланган «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида энг тақчил тиббиёт мутахассисликлари бўйича резидентура учун грантлар сонини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун республика бюджетидан 39 миллиард 954 миллион тенге, маҳаллий бюджетлардан 11 миллиард 568,3 миллион тенге ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимларининг фарзандларига грантлар берилади Ғарбий ҳудудларда техник мутахассислик грантлари сони ортади – ҚР Бош вазири

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Kazinform саволига берган жавобида айтилган.

Миллий лойиҳада «Инсон капиталини ривожлантириш, таълим ва фанни модернизация қилиш»га 52 миллиард 122,2 миллион тенге маблағ ажратиш кўзда тутилган. Республика бюджетидан – 40 миллиард 554 миллион тенге, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари маблағлари ҳисобидан – 11 миллиард 568,3 миллион тенге ишлатилади.

«Ушбу маблағлар 2023-2025 йилларда дунёнинг етакчи марказларида, жумладан, интенсив терапия бўйича 156 нафар шифокорни тайёрлашга йўналтирилади. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 52 нафар шифокор шу тарзда ўқитилади. Молиялаштириш миқдори йилига 200 миллион тенгени ташкил қилади. Жами молиялаштириш миқдори 600 миллион тенгени ташкил этади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, энг тақчил мутахассисликлар бўйича резидентура грантлари сонини 2022 йилдаги 1500 тадан 2025 йилда 3800 тагача босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган. 2022 йилда 1500 та, 2023 йилда 2600 та, 2024 йилда 3060 та, 2025 йилда 3800 та грант ажратиш режалаштирилган.

«Республика бюджетидан 39 миллиард 954 миллион тенге, маҳаллий бюджетдан 11 миллиард 568,3 миллион тенге ажратиш режалаштирилган.

Грантлар сонини ошириш 2023 йилдан режалаштирилган. 2023 йилда республика бюджетидан 1700 та грант учун 9786 миллион тенге, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг 900 та гранти учун 792,4 миллион тенге йўналтирилади. 2024 йилда республика бюджетидан 1800 та грант учун 10 миллиард 947 миллион тенге, маҳаллий бюджетлардан 1260 та грант учун 3 миллиард 486,3 миллион тенге йўналтирилади. 2025 йилда республика бюджетидан 2000 та грант учун 11912 миллион тенге ва маҳаллий буджетлардан 1800 та грант маблағлари ҳисобидан 7289,6 миллион тенге ажратилади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив