Қозоғистонда 2023 йилда шифокорларнинг маоши 561 минг тенгега етади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистонда 2023 йилда шифокорларнинг маоши 561 минг тенгега етади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири жорий йилда Давлат раҳбарининг шикофорларнинг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш вазифасини қўйганини эслатди.

«2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан икки ярим баравар кўп бўлиши кутилмоқда. Шундай қилиб, 247 минг тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишда республика бюджетида қуйидаги харажатлар кўзда тутилган: 2021 йилда - 222 миллиард тенге, 2022 йилда - 362 миллиард тенге, 2023 йилда - 557 миллиард тенге. Шундай қилиб, 2021 йилда шифокорларнинг ўртача иш ҳақи тахминан 320 минг тенгени ташкил этади. 2023 йилда 561 минг тенгега етади. 2021 йилда ҳамшираларнинг ўртача иш ҳақи 173 минг тенге, 2023 йилда 210 минг тенгени ташкил этади», - деди Алексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар