Қозоғистонда 2022 йилги республика бюджети харажатлари 2,7 триллион тенгега ўсди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилги республика бюджети харажатлари 2,7 триллион тенгега оширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилги республика бюджетини аниқлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамангизга киритилди. Тушунтиришда Президент топшириқлари, дастурий ҳужжатлар фаолияти, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, аввал қабул қилинган оператив мажбуриятларни бажариш учун қўшимча маблағлар ҳисобга олинди. Бу соҳалардаги бюджет харажатлари 2,7 триллион тенгега оширилди», — деди у.

Унга кўра, бюджет харажатлари ўз бюджети даромадлари ҳисобидан 1,1 триллион тенгега ва Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт ҳисобидан 1,6 триллион тенгега оширилади.

«Президент топшириқларини амалга ошириш учун қўшимча 1,8 триллион тенге ажратилади», - деди Ерулан Жамаубаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар