Қозоғистонда 2022 йилдан бошлаб 1 чи синф ўқувчилари учун «Рақамли саводхонлик» фани жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январидан бошлаб биринчи синф ўқувчилари учун «Рақамли саводхонлик» фани жорий қилинади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб хабар беради.

Аввалроқ, ўқувчилар 3 синфдан бошлаб «Ахборот - коммуникация технологиялари» фанини ўрганишган.

«Ўқув дастури давр талабларига жавоб бериши керак. Бугун биз рақамли дунёнинг жадал ривожланишини кўрамиз. Бугунги кунда смартфон ва компьютерлардан ёш мактабгача ёшдаги болалар фойдаланади. Рақамли саводхонлик – ўқиш ва ёзиш каби асосий кўникмалардан бирига айланмоқда. Шу боис, болаларга рақамли саводхонлик ва ахборот хавфсизлиги асосларини имкон қадар эрта ўргатиш жуда муҳим. Албатта, янги фанни ўқитишда болаларнинг ёши ҳисобга олинади», - деди ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Бундан ташқари, 4 синф учун «Ахборот-коммуникация технологиялари» ва 5-11 синфлар учун «Информатика» ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилди. Янгиликлар болаларга ахборот технологиялари соҳасида сифатли таълим беришга қаратилган.

Энг машҳур Python дастурлаш тили мактаб дастури доирасида ўқитилади. Шунингдек, 5-9 синф ўқувчилари 3D моделлаштириш ва 3D босиб чиқаришни ўрганадилар.

10-11 синфлар учун «Информатика» фанидан намунавий ўқув дастури IT-саноатининг ривожланишидаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ўқув дастурига IT-STARTUP, виртуал ва кенгайтирилган реаллик, сунъий интеллект, мобил иловаларни ишлаб чиқиш, BigData ва бошқалар киради. Бундан ташқари, барча синфларнинг ўқув дастурида Интернет хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи мавзулари мавжуд.

Сўнгги хабарлар