Қозоғистонда 2022 йилда шифокорлар маошини ошириш учун 361 миллиард тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда шифокорлар иш ҳақини ошириш учун 361 миллиард тенге йўналтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажилис депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида 2020-2025 йилларда тиббиёт ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилмоқда», — деди Бош вазир ўринбосари.

Бош вазир ўринбосарининг жавобига ҳавола сифатида келтирилган маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январдан соғлиқни сақлаш соҳасидаги 247 минг нафар тиббиёт ходимининг маоши оширилган. Хусусан, шифокорларнинг маоши 30 фоизга (246,1 минг тенгедан 319,9 минг тенгега), ҳамшираларнинг маоши 20 фоизга (144,6 минг тенгедан 173,5 минг тенгега) ошди.

«2023 йилга қадар тиббиёт ходимларининг иш ҳақини иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақининг 2,5 баробарига ошириш кўзда тутилмоқда.

Маълумотга кўра, бу мақсадда 2021 йилда 222,3 миллиард тенге, 2022 йилда 361,7 миллиард тенге, 2023 йилда 557,4 миллиард тенге ажратилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар