Қозоғистонда 2022 йилда овул округлари бюджетига қандай солиқ турлари ўтказилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Малик Мирзалин 2022 йилда овул округлари бюджетига қандай турдаги солиқлар ўтказилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бюджетга келсак, эндиликда тўртинчи даражали бюджет, яъни овул округи бюджетининг даромадлари беш турдаги солиқлардан ундирилади. 2022 йилдан яна тўрт турдаги солиқ ва йиғимлар овул округларига ўтказилади. Булар, асосан, ер солиғи, ер участкасини фойдаланганлик учун тўловлар, ер участкаларини сотишдан тушган тушумлар ва бошқалар. Бу ҳақда Малик Мирзалин «Хабар 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу овул округлари бюджетини қўшимча 16 миллиард тенгега оширади.

«Келгусида овул бюджетига яна бир қанча солиқ тўловлари – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўловлар ва бошқаларни ўтказиш режалаштирилган. Буларнинг барчаси яқин йилларда тўртинчи даражали бюджетнинг ўзини-ўзи таъминлаш даражасини уч баравар ошириш имконини беради», — деди Малик Мирзалин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар