Қозоғистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 250 минг тенгени ташкил қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 250 минг тенгени ташкил қилди. Раҳбарлар ва давлат хизматчиларининг маоши қарийб 448 минг тенгега етди, қишлоқ хўжалиги ходимларининг маоши эса 146 минг тенгедан кам бўлди, деб хабар беради Kazinform Finprom.kzга таяниб.

Ходимларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи жорий йилнинг биринчи чорагида 285,4 минг тенгега етди, иш ҳақининг харид қобилияти йил давомида 12,7 фоизга ошди.

Умуман олганда, 2021 йилда ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 250,3 минг тенгени ташкил этди, ўртача маошнинг харид қобилияти 2020 йилга нисбатан 17,5 фоизга ошди.

Минтақалар бўйича энг паст кўрсатгич Шимолий Қозоғистон вилоятида (187,5 минг тенге), Атирау вилоятида эса энг юқори кўрсатгич - 406,2 минг тенге қайд этилди.

Сўнгги хабарлар