+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонда 2021 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига 160 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди

22 Октябрь 19:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2021 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига 160 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр корхоналарнинг мамлакат Экологик кодексининг янги таҳририга мувофиқ янги мавжуд технологияларга ўтиш мажбуриятлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ўрмон хўжалиги ходимларининг маоши оширилади Қозоғистонда экологик баҳолашнинг янги воситалари жорий қилинди Қозоғистонда 2022 йилда шифокорлар маошини ошириш учун 361 миллиард тенге ажратилади

«Мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилаш воситаларидан бири саноатда мавжуд бўлган энг яхши техникаларни жорий этишдир. Экологик кодекснинг янги таҳрири 1 -тоифали янги йирик корхоналарни энг яхши техникалар ёрдамида интеграциялашган экологик рухсатномаларга мажбурий ўтишни назарда тутади. Aмалдаги корхоналар энг яхши техникаларни экологик самарадорлик дастурига мувофиқ 10 йилгача амалга оширади», - деб ёзади Роман Скляр депутат сўровига берган жавобида.

Шу билан бирга, энг яхши техникаларни қўлланган корхоналар эмиссия тўловларидан озод қилинади ва агар энг яхши техникаларга ўтиш ва экологик рухсатномани олишдан бош тортса, эмиссия тўловлари ҳар 3 йилда 2, 4, 8 баробар ўсиб боради.

«Бундан ташқари, Экология вазирлигининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Стратегик режасига мувофиқ, ҳар йили атроф-муҳитга зарар келтирадиган чиқиндилар миқдорини камайтириш кўзда тутилган. Зарарли моддалар чиқиндиларини камайтириш даражасига корхоналар томонидан атроф -муҳитни муҳофаза қилиш чора -тадбирларини амалга ошириш ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ҳисобига эришилади. Aтроф -муҳитни муҳофаза қилиш чора -тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил учун умумий молиялаштириш миқдори 167 млрд тенгени ташкил этди «, - дея хулоса қилди Р. Скляр.

Муаллиф: Aзамат Сиздиқбаев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив