+7 (701) 759 90 19
USD 429.76 EUR 518.16
RUB 5.64 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистонда 2021 йилда 7000 км йўл қурилади

19 Январь 16:24
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2021 йилда 7000 км йўл қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича «Нурлы жол» давлат дастури доирасида келгуси қурилиш мавсумидаги ишлар 7,1 минг км республика ва маҳаллий йўлларни қамраб олади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади

«Шундай қилиб, республика аҳамиятига эга 3,6 минг км йўлларда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилади. Республика автомобил йўлларининг 585 км узунликдаги миллий автомагистралларни капитал таъмирлаш ва 663 км ни ўрта таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 1,3 минг км маҳаллий йўллар тармоғи барча турдаги йўлларни таъмирлаш билан қамраб олинади ва яхши ва қониқарли йўллар улуши 76 фоизни ташкил этади», - дейилади ҚР ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг биринчи чорагида 5,8 минг км узунликдаги пуллик йўллар участкаларини синовдан ўтказиш режалаштирилган. У жорий йилнинг иккинчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши керак.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил охирига қадар йўл бўйидаги хизмат кўрсатиш объектларининг 66 фоизи Миллий стандарт талабларига жавоб бериши кутилмоқда. Бундан ташқари, реконструкция қилиш доирасида 40 та санитария-гигиена иншоотларини ўрнатиш ва сақлаш режалаштирилган. Хусусий сармоялар ҳисобига СГТ бор 33 та ёқилғи қуйиш шохобчалари ва 15 та санитария-гигиена иншоотлари қурилади. Бундан ташқари, йил охирига қадар «Compass» замонавий йўл комплексининг тўрттаси қурилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив