+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонда  2021 йил 1 октябргача 904 мингга яқин киши манзилли ижтимоий ёрдам олди

19 Октябрь 18:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда  2021 йил 1 октябргача 904 мингга яқин киши манзилли ижтимоий ёрдам олди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 октябр ҳолатига 189,1 минг оиладан 903,9 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Бу йил бу мақсадлар учун бюджетдан 83 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

Ҳар бир оила аъзосига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан паст бўлган фуқароларга манзилли ижтимоий ёрдам берилади.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида манзилли ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, бир ёшдан олти ёшгача бўлган манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларидан 230,5 минг болага маҳсулот ва маиший кимё тўпламлари кўринишидаги кафолатланган ижтимоий тўплам топширилди.

Фавқулодда ҳолат ва чекланган карантин чоралари туфайли манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларига мурожаат қилиш муддати 2020 йилнинг II,III ва IV чоракларида, шунингдек 2021 йилнинг I, II чоракларида узайтирилди.

Ҳозирги вақтда қозоғистонликлар яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, шунингдек электрон ҳукумат портали (egov.kz) орқали манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун ариза беришлари мумкин.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив