Қозоғистонда 2020 йилдан йўллар сифатига Европа стандарти бўйича баҳо берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистон йўллар сифатига баҳо бериш учун EuroRAP дастурини жорий қилади, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу лойиҳани вазирлик тасарруфидаги Автомобиль йўллари қўмитаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширади.

EuroRAP дастурининг жорий қилиниши йўллардаги хавфсизлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Дастурда йўлларда учрайдиган 50дан зиёд омилларга эътибор қаратилган.

2020 йилдан бошлаб, республика аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг 5 минг км, ҳамда шаҳарлардаги кўчаларнинг 1000 км қисмида EuroRAP стандарти йўл инфратузилмалари хавфсизлигини таҳлил қилиш тадбирлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, «EuroRAP миллий платформаси етакчи бўлими» томонидан базавий ҳужжатлари тайёрланиб, EuroRAP тизимини миллий қонунчилигимизга мослаштириш бўйича таклифлар киритилади.

Ушбу дастурни жорий қилишда Швециянинг SweRoad (Swedish National Road Consulting AB) компанияси маслаҳатчи бўлади. Ассоциатив субконсультант - QAZAQ Research Institute for Road Traffic Safety (Швеция/Қозоғистон) компанияси.

Сўнгги хабарлар