Қозоғистонда 2020 йилда рекорд миқдордаги уй-жой қурилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда рекорд миқдордаги 15,3 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилиш соҳасида 11,2 фоиз юқори ўсиш суръати кузатилди. Ўсиш Қизилўрда вилоятидан ташқари барча ҳудудларда кузатилди. Энг юқори ўсиш Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳрида кузатилди», - деди вазир.

Унинг айтишича, рекорд кўрсаткич - 2020 йилда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилган.

«Бу ўтган йилга нисбатан 16,8 фоизга юқори. Камайиш Қизилўрда ва Атирау вилоятларида қайд этилди», - деди Руслан Даленов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар