Қозоғистонда 2019 йилда 136 минг оила мухтожлар қаторидан чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда 136 минг оила мухтож оилалар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҚР Бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳоли турмуш даражасини кўтариш бўйича берган топшириқларингизни бажариш учун Ҳукумат ўтган йилда 2 млн 700 минг одамнинг – 770 минг ўқитувчи, шунингдек шифокорлар, маданият, спорт, архив ва бошқа ижтимоий соҳа ходимлари иш ҳақи 30 фоиз кўпайди. Пенсия ва нафақалар ўртача 7-20 фоизгача ошди. Буларга ажратиладиган маблағ ўтган йил билан таққослаганда 300 млрд тангага кўпайиб, 3 трлн 300 мрлд тангани ташкил қилди», - деди Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳисобот бераркан Бош вазир ўринбосари.

Унинг айтишича, 550 минг фуқаронинг қарз юкламасидан, яъни 1,2 млн кредитнинг ўсимпулидан боз кечилди. Ушбу мақсадда бюджетдан 149 млрд танга жалб қилинди.

«315 минг оилага манзилли ижтимоий ёрдам берилди. Шунинг натижасида 136 минг оила мухтожлар тоифасидан чиқарилди. 150 минг оила хусусий хўжалик юрита бошлади. 94 минг одам иш билан таъминлаш тадбирларида иштирок этди. Шунинг натиасида 8,5 минг оила якка тадбиркорлик юрита бошлади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият ва ҳомийлар ёрдами билан 2,2 млн нафар юртдошларимизга 80 млрд тангалик ёрдам кўрсатилди», - деди Бердибек Сапарбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар