Қозоғистонда 20 та замонавий шифохона қурилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 20 та замонавий шифохона қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Пандемия шароитида қисқа вақт ичида 17 та шифохона қурилди, асосий юкни ўз зиммасига олди», - деди Асқар Мамин ОАВ сўровларига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, ушбу шифохоналар энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Бу уларни пандемия даврида, беморлар сони кўпайган пайтда даволаш имконини берди.

«Биз Қозоғистон бўйлаб 20 та замонавий шифохона қуришни режалаштирмоқдамиз. Бу борада Туркия тажрибасини ўргандик. Туркияга махсус амалий ташриф билан бордим, қурилган шифохоналарни бориб кўрдим. Туркия бу соҳада муваффақиятга эришди. Ҳозирда Қозоғистонда бундай моделларни жорий қилмоқдамиз. Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосида бир қанча шифохоналар қурилмоқда. Улар бизга кейинги бир неча ўн йилликларга тайёр бўлишимизга имкон беради», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар