Қозоғистонда 2 та университетга тадқиқот университетлари мақоми берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг 2 та олий таълим муассасасига тадқиқот университетлари мақоми берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Тадқиқот экотизимини шакллантириш ва инновацион технологияларни ривожлантириш учун 3 та олий таълим муассасасини тадқиқот университетларига айлантириш режалаштирилган. Булар Л. Гумилев номидаги Миллий университет, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети. Шундан, Ал-Фаробий номидаги ҚозМУга тадқиқот университети мақоми берилди»

, – дейди Саясат Нурбек.

Унга кўра, Л.Гумилев номидаги Миллий университетини тадқиқот университетига айлантириш ва ривожланиш дастури бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди. М.Авезов номидаги ЖҚДУни тадқиқот университетига ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Узлуксиз таълимни таъминлаш мақсадида узлуксиз таълим концепцияси қабул қилинди. Норасмий таълимнинг тан олинишини таъминлаш мақсадида Миллий малака базасини янгилаш ишлари олиб борилмоқда»

, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, академик мобиллик дастури доирасида 10 йил давомида 17 мингдан ортиқ қозоғистонлик талаба хорижий ҳамкасбларининг олий ўқув юртларида таълим олган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ярмида ушбу дастурга қабул қилинган талабалар сони 2320 нафарни, 2021 йилда эса 3246 нафарни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар