Қозоғистонда 2 млнга одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

29 июль соат 09.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2,3 миллионга яқин кўпроқ одамдан ариза келиб тушган, шундан 2 миллион ариза рағбатлантирилиб, ҳозиргача 1 миллион 981 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 2 миллион 283 минг мурожаатдан:

- 831,5 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 567,6 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 301,2 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 583,5 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 29 июль кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 047 минг 625 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

https://www.cbu.uz/oz/
Сўнгги хабарлар