Қозоғистонда 2 млн 369,5 минг одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2 млн 369 мингдан зиёд одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

21 август 09:00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллион 582 минг одамдан ариза келиб тушган, шундан ҳозиргача 2 миллион 369,5 минг одамга тўланган.

«Бундан ташқари, август ойида карантин муддати узайтирилгани боис 2 млн 360,7 минг одамга 21 250 минг танга миқдорида қўшимча равишда ёрдам пули берилди», - дейилади вазирлик хабарида.

Аризалар жорий йил 1 сентябригача қабул қилинади.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 2 миллион 582 мингта мурожаатдан:

- 834,6 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 676,2 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 408,3 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 663,3 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали;

- 0,4 минг одам штаблар орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 21 август кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 037 минг 850 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.



Сўнгги хабарлар