Қозоғистонда 2 мингга яқин қурилиш материаллари корхоналари ишлаб турибди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилиш материаллари индустрияси жадал ривожланмоқда. Ишлаб чиқариш саноатида ушбу тармоқнинг улуши 6%ни ташкил қилади. Бугунги кунда республикада 29 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган 1965 та қурилиш корхоналари қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқдалар», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, қурилиш саноатининг ривожланиши билан қурилиш маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда.

«Сўнгги 11 йил ичида қурилиш ишлари ҳажми 2,5 баравар ошди. Қурилиш саноатининг ўсиш суръати «Нұрлы жер», «Нұрлы жол» давлат дастурлари, Бандлик йўл харитаси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестициялар ва йирик ижтимоий ва маданий тадбирларни амалга ошириш ҳисобига амалга оширилмоқда. Қурилиш саноатининг динамик ривожланиши туфайли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 баравар ошди», - дея қўшимча қилди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар