Қозоғистонда 2 миллиондан зиёд одамга 42500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазият даврида даромадларини йўқотганлиги сабабли 2,3 миллиондан ортиқ одам Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа олди, деб хабар беради Kazinform.

«Фавқулодда вазият туфайли даромадидан айрилгани сабабли 2 миллион 335 минг 929 киши Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ижтимоий нафақа олди. 14 апрел соат 11:00 ҳолатига кўра, 4 миллион 469 минг 16 фуқародан ижтимоий нафақа олиш учун 5 миллион 797 минг 580 та ариза келиб тушди. 1 миллион 328 минг 564 та ариза такроран юборилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати ошиб кетмаслиги учун биз фуқаролардан бир марта ариза топширишларини сўраймиз», - дейилади ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда фавқулодда вазият жорий этилиши туфайли даромадини йўқотган фуқароларга 42 500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 14 апрелдаги расмий курсга кўра, 958 375 сўм - Ред.) миқдорида ёрдам пули берилмоқда. Ушбу ижтимоий тўловни қуйидаги тоифалар олиши белгиланган:

- кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- карантин жорий қилинган аҳоли пунктларида фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- давлат идораларидан ташқари, нотижорат юридик шахсларнинг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари; - якка тартибдаги тадбиркорлар;

- хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар (нотариус, хусусий суд ижрочиси, адвокат, профессионал медиатор);

- ягона йиғилган тўловни тўлайдиган жисмоний шахслар;

- объектиси ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўлган, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар орқали даромад оладиган, солиқ агентлари улар учун мажбурий пенсия бадалларини тўлаган шахслар.

Сўнгги хабарлар