10:06, 22 Октябр 2020 | GMT +6
Қозоғистонда 2 716 киши коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 2 716 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 177 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 118 бемор касалхонага ётқизилган. 598 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 101 кишининг аҳволи оғир. Шундан 10 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 15 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.