Қозоғистонда 2,7 миллиондан ортиқ одамга ижтимоий нафақа тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазиятларда даромадларини йўқотгани сабабли 2,7 миллиондан ортиқ одам Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Фавқулодда вазиятлар пайтида даромад йўқотганлиги сабабли 2 миллион 708 минг 666 кишига Давлат ижтимоий суғурта фондидан ижтимоий нафақа берилди. 15 апрел соат 15:00 ҳолатига кўра, 5 миллион 334 минг 224 фуқародан ижтимоий нафақа олиш учун жами 6 миллион 837 минг 393 та мурожаат келиб тушган. Яъни, 1 миллион 503 минг 169 ариза такроран юборилган», - дейилади ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги баёнотида.

42 500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 15 апрелдаги расмий курсга кўра, 958 минг 375 сўм – Ред.) миқдоридаги ушбу ижтимоий тўловни олиш учун аризалар энг кўп берилган ҳудудлар бўйича 667 116 та ариза билан Алмати вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда: Алмати шаҳри - 651 903; Туркистон вилояти - 631,598; Нур-Султан шаҳри - 418 768; Чимкент шаҳри - 339 709.

Ҳудудлар бўйича энг юқори имтиёзлар қуйидаги ҳудудларнинг аҳолисига берилади: Алмати вилояти - 411,573; Туркистон вилояти - 300996; Олмаота шаҳри - 291 439.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар