Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Қозоғистонда 2,7 миллион одамнинг иш ҳақи ошди

10 Июнь 15:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида депутатлар Ҳукумат ва Ҳисоб қўмитасининг 2019 йилги Қозоғистон республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқдилар, деб хабар беради Kazinform Мажилис матбуот хизматига таяниб.

Мажилис раиси Нурлан Ниғматулиннинг сўзларига кўра, ажратилган ва сарфланган бюджет маблағлари халқимиз фаровонлигини оширишга ва аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилиши керак. Ўтган йили ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5 фоизни ташкил этди ва ташқи савдо айланмаси 97 миллиард долларга етди. 2,7 миллион қозоғистонликларнинг иш ҳақи ошди.

«Нұрлы жол», «Нұрлы жер» давлат дастурларининг амалга оширилиши ва ҳудудларни ривожлантириш 13 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қуриш имконини берди.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг 2019 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида таъкидлаганидек, бу «Nur Otan» партиясининг сайловолди дастури ва халққа Мурожаатномасини амалга оширишда Ҳукумат ва Парламентнинг биргаликдаги иши», деди у.

Шу билан бирга, Нурлан Ниғматулиннинг сўзларига кўра, муҳокама натижалари мамлакат раҳбариятининг радикал иқтисодий ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги кўрсатмалари асосида кўриб чиқилиши керак.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар