Қозоғистонда 2,5 млрд киберҳужум бартараф этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда юртимиздаги инфратузилмаларга жами 2,5 млрд марта киберҳужум уюштирилган. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги қўмитаси раисининг ўринбосари Руслан Абдиқалиқов гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда юртимиздаги барча инфратузилмаларга жами 2,5 млрд марта киберҳужум уюштирилган. Бизда электрон чегара мавжуд. У киберқалқоннинг бир элементидир. Маълумки, 2018 йилда Ахборот хавфсизлиги бўйича миллий мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган. Асосий зарбани у қабул қилади. У бир йил ичида 2,5 млрд ҳажамни қайтаришга муваффақ бўлди. Ушбу рақам ҳар йил геометрик прогрессия бўйича ортиб бормоқда. Ушбу қалқон ўрнатилган пайтда бу кўрсатгич атиги 100 минг атрофида эди. Ўшанда шунинг ўзи бизга кўп бўлиб туюларди», - деди у Trend Micro Incorporated ва T&T Security компаниялари ўртасидаги келишувни имзолаш маросимида.

Унинг айтишича, ҳозирда Қозоғистон учун 2,5 млрд киберҳужум унчалик қўрқинчли ҳолат эмас.

«Биринчидан, бу бутун дунёда кузатилаётган ҳолат. Иккинчидан, бартараф этилмай қолган ҳужумнинг ўзи йўқ. Ҳимоя қалқони бундан да кўп ҳужумни бартараф эта олади. Электрон Ҳукумат инфратузилмасига 2,7 млн ҳужум қилинган. Бу катта қалқондан ўтиб кетган ҳужумлар. Аммо улар ҳам иккинчи даражали қалқон орқали бартараф этилди. Ўтган йилда Миллий ахборот технологиялар маркази базасида Тезкор ахборот хавфсизлиги маркази ташкил этилди. Электрон Ҳукуматга қилинган 2,7 млн ҳужумларни ана шу марказ бартараф этди. Аммо катта қалқон бўлмаганида, кичик ҳужумлар сони қанча бўлиши номаълум», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар