Қозоғистонда 2,4 млндан зиёд кишига 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2,4 млндан зиёд одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

3 сентябрь 09:00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллион 607 минг одамдан ариза келиб тушган, шундан ҳозиргача 2 миллион 392,2 минг одамга тўланган. Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади.

2 миллион 607 мингта мурожаатдан:

- 834,3 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 689,5 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 415,6 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 667 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 3 сентябрь кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 043 минг 375 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар