Қозоғистонда 2,4 млн одамга 42 500 тг ҳамда 21 250 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2 млн 400 мингдан зиёд одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллион 406 минг одамга 42 500 тг миқдорида ёрдам пули тўланган.

«Бундан ташқари, август ойида карантин муддати узайтирилгани боис 2 млн 400 минг одамга 21 250 минг танга миқдорида қўшимча равишда ёрдам пули берилди», - дейилади вазирлик хабарида.

Аризалар жорий йил 1 сентябригача қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 4 сентябрь кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 043 минг 375 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар