+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

Қозоғистонда 2,3 одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

14 Август 11:24
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 2,3 одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2,3 млндан зиёд одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

14 август 09:00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллион 548 минг одамдан ариза келиб тушган, шундан ҳозиргача 2 миллион 333,8 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 2 миллион 548 мингта мурожаатдан:

- 834,9 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 659,5 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 396,7 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 657,4 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 14 август кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 036 минг 150 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив